Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда кимё технологиялари маркази (UzCCT) салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида яна бир муҳим қадам ташланди.
26-август куни Кореяда докторантура босқичини давом эттирувчи 3 нафар стипендиатлар билан шартномалар имзоланди. Энди улар Кореянинг Университет оф Сcиенcе анд Течнологй (UST) олийгоҳида докторантура босқичида ўқишни давом эттирадилар.
Дастур якунида тадқиқотчилар янги ташкил этилаётган UzCCT да фаолиятини давом эттириб, ўз билим ва кўникмаларини мамлакатимиз кимё саноатида инновациялар ва барқарор ўсишни ривожлантиришга йўналтирадилар.
2021–2027-йилларга мўлжалланган “Ўзбекистонда кимё технологиялари маркази (UzCCT) салоҳиятини ошириш” юртимиз кимё саноати рақобатбардошлигини ошириш, замонавий илмий инфратузилмани яратиш ҳамда малакали мутахассислар тайёрлашга қаратилган. Лойиҳа бошланганидан буён 11 нафар магистратура босқичи талабаси, 10 нафар ПҳД талабаси дастур иштирокчиси сифатида танлаб олинди.