Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

«Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан оғир тоифадаги ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли ишлар давом этмоқда.

// 09 sentabr 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (44.19 MB)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 февралдаги «Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш ва маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳи тузилиб, бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. 

Жумладан, Тошкент вилояти Паркент туманининг «Кунгай», «Нуробод», «Ўчоқ», «Сой» ва «Теман» маҳаллалари ва уларда истиқомат қилувчи оғир тоифадаги ёшлар  Жамиятга бириктирилган бўлиб,  уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда. Яқинда Жамият томонидан 4 нафар мана шундай ёшларга деҳқончилик фаолияти билан шуғулланиши ва ўзини банд қилиш учун 3 та мотокултиватор ҳадя қилинган эди. 

Бугун туманнинг Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3-сектор штабида «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан «оғир тоифа»даги 2 нафар қизга тикув машиналари топширилди. 

Шунингдек, 6 нафар ёшнинг бандлигини таъминлаш учун парранда олиб берилди. 1-гуруҳ ногирони бўлган ёшга моддий ёрдам кўрсатилиб, яна 1 нафарига буйрак етишмовчилиги касаллигидан даволаниш муолажалари ҳамда бир йиллик тиббий кўрикдан ўтиш харажатлари қоплаб берилди. Шунингдек, бир нафар  талабанинг ОТМ таҳсил олиши учун шартномаси тўлаб берилган бўлса, бир нафар ёш оиланинг ногирон фарзандига тиббий муолажалар учун 8 млн сўм пул ажратилди.

Бундан ташқари 26 нафар ёшлар билан  тизимли ишлар олиб борилмоқда. 

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати