Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

«Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ кохоналарида ишлаб чиқаришга илғор стандартлар жорий этилади

// 12 noyabr 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (736.23 KB)

Саноатни ривожлантириш, маҳсулотлар сифатини ошириш, жаҳон бозорларига чиқиш — кўп жиҳатдан халқаро стандартлар ва техник регламентларни жадал жорий этишга боғлиқ. «Ўзкимёсаноат» АЖда ҳам бу жараён кун тартибидаги муҳим йўналишлардан бири ҳисобаланади.

Хусусан, тармоқ корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати, рақобатбардошлилигини ошириш ва халқаро бозорларда ўз ўрнини топишга кўмаклашиш мақсадида мунтазам равишда халқаро ва давлатлараро стандартларни таҳлил қилиш ва уларнинг техник параметрларини ўрганиш ва амалиётга жорий этиб келинмоқда.

«Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналарида 2019-2021 йилларда рўйхатга олинган ташкилот стандартлари ўрнига 173 та миллий стандартни ишлаб чиқиш белгиланган бўлиб, бу борада бугунги кунга қадар СТҚ-20 «Кимё саноати» техник қўмитаси томонидан қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, бир неч турдаги стандартларни унификация қилиш орқали 55 та (ЎзМСт) Ўзбекистон  миллий стандарти тасдиқланди, 28 та Ташкилот стандартлари ўрнини босувчи давлатлараро ГОСТ стандартлари мавжудлиги аниқланди. Шу билан бирга 90 та Ташкилот стандарти бугунги кунда ўз аҳамиятини йўқотган деб топилди.

Ҳозирда қабул қилинган 122 та халқаро ISO стандартларини корхоналар лабораторияларига жорий қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Умуман йил якунига қадар умумий ҳисобда 200 га яқин ISO стандартлари жорий қилиниши режалаштирилган.

Шу билан бирга, айни пайтда ишлаб чиқаришда, эспорт ва импорт жараёнларида маҳаллий ва илғор хорижий сандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш юзасидан амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Бу ўз навбатида нафақат ички бозорга сифатли кимё  маҳсулотлари етказиб бериш балки, ташқи савдони ҳам рағбатлантириш имконини беради

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати