Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги «Ўзекспомарказ» миллий кўргазмалар залида Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди.
Унда «Ўзкимёсаноат» АЖ ва унинг тармоқ корхонларида ишлаб чиқарилган ҳамда мавжуд қувватларни кенгайтириш ҳисобига ўзлаштирилган маҳсулотлар намойиш этилди.
Ярмарканинг кўргазма қисми билан бирга, тадбир B2B ва B2G форматидаги музокаралар учун ҳам майдон бўлиб хизмат қилди. Бу ерда иштирокчилар қатор шартномалар тузиш имкониятига эга бўлдилар.
Ушбу келишувлар йирик тармоқлараро лойиҳалардан тортиб, иқтисодиётни модернизация қилиш ва диверсификация қилишга қаратилган хусусий инвестиция ташаббусларигача бўлган йўналишларни қамраб олади.
Хусусан, «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналари томонидан электрон кооперация портали орқали ижродаги шартномалар 767,4 млрд сўмни ташкил этди.
Бу лойиҳалар саноат кооперациясини ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган бўлиб, мамлакатда кимё саноатини барқарор ривожлантиришда муҳим омил бўлади.
«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати