Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбарияти Грузия портларида транспорт-логистика ҳамкорлиги имкониятларини ўрганди

// 03 iyul 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (12.35 MB)

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Грузияга расмий ташрифи доирасида Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан бўлиб ўтган музокараларда транспорт-транзит соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, мазкур йўналиш салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари диққат марказда бўлди.

Хусусан, мамлакатимиз юкларини ташишда Поти ва Батуми портлари инфратузилмасидан фаол фойдаланиш чораларига алоҳида эътибор қаратилди.



Президент томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида «Ўзкимёсаноат» АЖ Бошқаруви раиси Поти ва Батуми денгиз портларидаги бир қатор терминалларга ташриф буюрди.

Ташриф давомида порт терминалларининг мавжуд имкониятлари, экспорт юкларини қабул қилиш ва қайта ишлаш жараёнлари, логистика занжирларини такомиллаштириш, юк ташиш самарадорлигини ошириш ҳамда маҳаллий корхоналар экспорт ҳажмларини кўпайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, Европа ва Африка мамлакатлари бозорларига маҳсулот етказиб беришда Поти ва Батуми портларининг транспорт-транзит имкониятларидан янада самарали фойдаланиш, логистика жараёнларини оптималлаштириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоиз 2025 йилда Грузия портлари орқали Европа ва Африка мамлакатларига 220 минг тоннадан ортиқ маҳаллий маҳсулот экспорт қилинган.

Мазкур ташриф мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш, ташқи бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда халқаро транспорт йўлакларидан самарали фойдаланиш бўйича амалий ишлар изчил давом этаётганининг яна бир ифодасидир.