.jpg)
“Ўзкимёсаноат” АЖ мутахассислари Хитойнинг Harbin Institute of Technology (Shenzhen) университетида ташкил этилган “Artificial Intelligence Empowering Sustainable Development” халқаро ўқув дастурида иштирок этди.

Дастур доирасида иштирокчилар сунъий интеллект технологиялари, СИ-агентлар, рақамли трансформация ҳамда Smart Manufacturing йўналишидаги замонавий ёндашувлар бўйича билим ва кўникмаларини оширдилар.
Ўқув жараёнида BYD, Mindray, Dobot, BGI Group ва Fengnong Holdings каби Хитойнинг етакчи технологик компанияларига амалий ташрифлар ташкил этилди. Ташрифлар давомида ишлаб чиқаришни автоматлаштириш, роботлаштириш, катта маълумотлар таҳлили ва сунъий интеллект асосидаги инновацион ечимларнинг амалий қўлланилиши ўрганилди.
Мазкур халқаро дастур “Ўзкимёсаноат” АЖ мутахассисларининг рақамли трансформация ва сунъий интеллектни ишлаб чиқариш ҳамда бошқарув жараёнларига жорий этиш бўйича илғор тажриба алмашишига хизмат қилди.