Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ўзкимёсаноат” АЖ Исломободдаги «Made in Uzbekistan» миллий кўргазмасида иштирок этмоқда

// 06 fevral 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.13 MB)

  

2026 йил 5 февраль куни Покистоннинг Исломобод шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми доирасида «Made in Uzbekistan» миллий кўргазмаси ўз ишини бошлади. 

Мазкур тадбир Ўзбекистоннинг экспорт ва саноат салоҳиятини халқаро майдонда намойиш этиш учун муҳим платформа бўлди.

600 квадрат метр майдонни эгаллаган кўргазмада иқтисодиётнинг асосий тармоқларини қамраб олган 11 та тематик стенд ташкил этилди. Уларда кимё, нефть-газ, кончилик ҳамда мудофаа саноати йўналишларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва ечимлар намойиш қилинмоқда. 

Кўргазмада 100 дан ортиқ маҳаллий корхоналар ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.Кўргазма экспозициясида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тармоқ корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳам ўрин олди. 

 

Бу эса миллий кимё саноатининг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга хизмат қилмоқда.Тадбир доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Одил Темиров Покистонда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ва савдоси билан шуғулланувчи “FFC” компаниясининг бизнесни ривожлантириш ва янги лойиҳалар бўйича директори Ҳаважа Низамуддин Мир ҳамда “Fatima Group” компаниясининг бизнесни ривожлантириш директори Сақиб Азиз билан учрашувлар ўтказди. 

 

Музокаралар давомида кимё саноатида ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва савдо алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, бугун ҳам ўз ишини давом эттираётган бизнес-форум доирасида Покистоннинг тегишли вазирликлари ва тадбиркорлик субъектлари билан B2B форматда учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.