Президентимизнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ–330-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан бириктирилган ҳудудларда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий кунларда Жамият ишчи гуруҳи Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги оғир тоифага киритилган “Сувлиариқ“, “Янгиобод“ ва “Иштирхон“, Марғилон шаҳридаги “Хўжа Порсо“ маҳаллаларида ўрганиш ишларини олиб борди.
Ташриф давомида мазкур маҳаллаларда аҳолининг иш билан бандлигини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида амалга оширилаётган тадбирлар, шунингдек, инфратузилмавий лойиҳалар — ариқларни бетонлаштириш, электр тармоқларини янгилаш ва бошқа муҳим йўналишлар бўйича бажарилган ишлар ўрганилди. Жумладан, маҳаллалардаги муҳтож оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича амалга оширилаётган ташаббуслар ва чора-тадбирларнинг самарадорлиги мониторинг қилинди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ мазкур ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотларни янада самарали ва тизимли ташкил этишда ҳамкорликни давом эттиради.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати