
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-сентябрдаги “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида ўрганиш ишлари олиб бормоқда.

Ҳудудда амалга оширилган ўрганишлар давомида рўйхатга олиш жараёнида баъзи камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш учун зарур чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, масъул ходимларга рўйхатга олишни самарали ташкил этиш, маълумотларнинг тўғрилиги ва аниқлигини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати