Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида доимий учрашувлар ўтказиб бормоқда

// 18 noyabr 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (561.89 KB)

Президентимизнинг 2025-йил 19-сентябрдаги “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи Фарғона вилояти Ёзёвон туманига бириктирилган бўлиб, штаб масъуллари ҳамда “Маҳалла еттилиги” тизими ходимлари билан доимий учрашувлар ўтказиб бормоқда. 

Туман ҳокимлигида тузилган аҳолини рўйхатга олиш штаби ҳамда  “Қорасоқол“ ҳамда “Юқори“ МФЙларда ўтказилган учрашувларда муҳим тадбирга тайёргарлик жараёнлари ва уни самарали ташкил этиш масалалари эътибор марказида бўлди. 

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳолати таҳлил қилиниб, жараённи сифатли ташкил этиш, ходимларнинг масъулиятини ошириш ҳамда аҳолини хабардор қилиш юзасидан фикр алмашилди.

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини тўғри ва аниқ олиб бориш учун МФЙ еттилиги аъзолари ўқитилганликлари бунда туман МФЙларининг кўрсаткичлари вилоятда юқори ўринларда эканлиги эътироф этилди.

Жараёнларда барча фаол бўлишга чақирилиб, ишларни тўғри ташкил этишга келишиб олинди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати