Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ўзкимёсаноат” АЖ хорижий ҳамкорлар билан қатор истиқболли лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш устида иш олиб бормоқда

// 27 mart 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (111.74 KB)

“Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналиши бўйича 2025-йилга қатор амалий тадбирлар мўлжалланган. 

Бунда албатта, мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш муҳим аҳамиятга эга. 

“Ўзкимёсаноат” АЖ мазкур йўналишда хорижий ҳамкорлар билан қатор истиқболли лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш устида иш олиб бормоқда. “Acwa Power UKS Green H2” МЧЖ ҚК томонидан 52 МВт шамол электр стансияси ва йилига 3000 тонна “яшил” водород” ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари шулар жумласидандир. 

Лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида “яшил водород” лойиҳасини ишга тушириш кўзда тутилган. Иккинчи босқичда эса шамол турбиналарини етказиб келиш ва ўрнатиш ишлари амалга оширилади.  

Айни пайтда пудратчи “Power China Huadong Engineering Corporation Limited” компанияси томонидан қурилиш ишлари якунланмоқда. 

Асосий технологик ускуналар – 20 МВт қувватдаги электролизёрлар ўрнатилди ва созлаш ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати