Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ўзкимёсаноат” АЖ халқаро ҳамкорликдаги лойиҳаларни кенгайтирмоқда

// 03 yanvar 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (349.04 KB)

“Ўзкимёсаноат” АЖ ишлаб чиқариш жараёнларига инвестицияларни жалб этиш, халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ўзаро манфаатли янги лойиҳаларни йўлга қўйиш мақсадида амалий ҳаракатлар олиб бормоқда. 

Хусусан, “Ўзкимёсаноат” АЖ ва Хитойнинг China Huanqiu Contracting & Engineering Corporation (HQC) компанияси ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш ва янги лойиҳаларни йўлга қўйиш юзасидан музокаралар ўтказилди.

Мулоқот чоғида “Навоийазот” АЖ негизида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳамда “Аммофос-максам” АЖда фосфогипс чиқиндисини қайта ишлаш орқали сульфат кислотасини ишлаб чиқариш лойиҳаларини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди. 

Музокара якунида мазкур лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш юзасидан хадли битимлар имзоланди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати