Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

«Ўзкимёсаноат» АЖ, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда “ACWA Power UKS Green H2" қўшма корхонаси ўртасида Кредит ва Кафолат шартномалари имзоланди.

// 12 sentabr 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (22.17 MB)

«Ўзкимёсаноат» АЖ, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда “ACWA Power UKS Green H2" қўшма корхонаси ўртасида Кредит ва Кафолат шартномалари имзоланди.

«Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида МДҲ давлатлари ва Ўрта Осиёда ягона бўлган яшил водород ишлаб чиқаришни ташкил этиш йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида электролизерлар ўрнатиш орқали водород ишлаб чиқариш ва электролизерлар истеъмолини қоплаш учун шамол турбиналарини ўрнатиш режалаштирилган. 

Аҳамиятлиси, жорий йилнинг 10 сентябрь куни «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбарияти, «АCWА Поwэр» компанияси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари иштирокида, лойиҳани молиялаштириш учун энг йирик молия институтларидан бири - Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан  кредит ресурслари (Эқуитй Бридге Лоан) жалб қилиниши юзасидан Кредит ва Кафолат шартномаларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Шуни ҳам таъкидлаш лозим, мазкур ўзлаштирилаётган паст фоизли кредит ресурслари давлат кафолатисиз тўғридан-тўғри лойиҳани молиялаштиришга йўналтирилади. 

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати