Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ўзкимёсаноат” АЖ: экспорт ҳажми 568 миллион долларга етди

// 05 noyabr 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (666.94 KB)

2026 йилнинг 9 ойи давомида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар томонидан жами 568 миллион долларлик кимё маҳсулотлари экспорт қилинди. Бу белгиланган режага нисбатан 111 фоизни, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 116 фоизни ташкил этди.
Экспорт таркибида асосий улушни қуйидаги маҳсулотлар ташкил этди:

  • Карбамид — 116,1 млн доллар;
  • Аммиакли селитра — 93,5 млн доллар;
  • Хлорли калий — 42,3 млн доллар;
  • Суперфосфат — 16,4 млн доллар;
  • Паст зичликдаги аммоний нитрат — 10,3 млн доллар;
  • КМЦ ва ПАЦ — 6,3 млн доллар.

Мазкур кўрсаткичлар кимё саноати корхоналарининг экспорт салоҳияти изчил ошиб бораётгани, маҳсулотларни ташқи бозорларга етказиб бериш ҳажми кенгаяётганидан далолат беради.

Экспорт географиясини кенгайтириш, ташқи бозорларда рақобатбардошликни ошириш ҳамда юқори қўшилган қийматга эга кимё маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини кўпайтириш “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналарнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.