Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамиятида "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори остида тантанали байрам тадбири ташкил этилди.
Унда жамият раҳбарияти ходимларни қутлаб, эзгу тилакларини изҳор этди. Кимё саноатини ривожлантиришга ҳисса қўшаётган, ишлаб чиқаришда юқори кўрсаткичларга эришаётган ва фаол ходимларга фахрий ёрлиқлар топширилди. Тадбирга Ўзбек Миллий академик драма театри санъаткорлари ҳам ташриф буюриб, байрамга ўзгача руҳ бағишлашди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати