Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

«Ўзкимёсаноат» АЖ Бошқаруви раиси тизимдаги ёшлар билан бевосита мулоқот қилди

// 19 dekabr 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (34.77 MB)

Жорий йилнинг 18 декабрь куни Чирчиқ кимё-индустриал технопаркида 2024 йил – «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» сарҳисоби ҳамда Республика бўйича ўтказилаётган «Ўзбекистон ёшлари форуми-2024» тадбирлари доирасида «Ўзкимёсаноат» ва «Максам-Чирчиқ» акциадорлик жамиятлари бошқаруви раислари иштирокида «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда  «Максам-Чирчиқ» АЖда ва фаолият юритаётган  200 нафардан ортиқ ёшлар ҳамда кимё йўналишида таълим олаётган иқтидорли талабалар иштирок этди.

Таъкидлаш жоиз, ҳозирда «Ўзкимёсаноат» АЖ марказий аппарати ҳамда тармоқ корхоналарида 28 мингта яқин ишчи-ходимлар фаолият юритаётган бўлиб, улардан 5305 нафарини ёшлар ташкил этади. Жамият ёшларининг 60 нафари раҳбар лавозимларида фаолият олиб бормоқда. Жорий йилда тизим корхоналарида ёшларга оид давлат сиёсати доирасида 380 та интеллектуал, спорт ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилгани Жамиятда ёшларга қаратилаётган эътибордан далолат беради.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбир тизимдаги ёшлар билан самимий суҳбат орқали уларнинг ички дунёсига назар солиш, қизиқишларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш орқали муаммоларини ҳал қилиш мақсадларига қаратилди.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Бошқаруви раиси Одил Темиров ўз сўзида мамлакатимиз кимё саноати соҳасида фаолият олиб бораётган барча ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш, соҳада ёшлар улушини янада ошириш, уларга иш шароитларини янада яхшилиш борасидаги саъй-ҳаракатлар бундан кейин ҳам фаол давом эттирилишини таъкидлаб ўтди.

Фаол, ташаббускор ҳамда истеъдод эгалари корхоналарда ёшларга оид давлат сиёсати бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ўз фикрларини баён қилишди ҳамда ёшларни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда имкониятлар яратишга қаратилган таклифларни билдиришди.

Ёшлар томонидан илгари сурилган ташаббус ва таклифларни амалиётга жорий қилиш, шу билан бирга, айтиб ўтилган муаммоларни ҳал этиш бўйича йўл ҳаритаси ишлаб чиқиладиган ҳамда ижроси таъминланадиган бўлди.

Тадбир давомида юқори натижаларни қўлга киритган бир қатор фаол ёшлар тақдирланди. 

 «Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати