
2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида ”Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 20,7 трлн сўмни ташкил этди. Бу белгиланган режага нисбатан 114,3 фоиз, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 110,2 фоиз ўсишни таъминлади.
Ҳисобот даврида жами 1 051,9 минг тонна минерал ўғит ишлаб чиқарилди.
Жумладан:
Шунингдек, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бошқа турдаги кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам ўсиш қайд этилди.
Хусусан, автомобиль шиналари ишлаб чиқариш 146 минг донага, конвеер лентаси 16 минг погон метрга, суперфосфат 113 минг тоннага, каустик сода 8 минг тоннага ҳамда ПВХ 11 минг тоннага ошди.
Мазкур кўрсаткичлар ”Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, маҳсулот турларини кенгайтириш ва тармоқнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар изчил давом этаётганини кўрсатади.