Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятида вазирлик ва идораларнинг хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари раислари иштирокида семинар ўтказилди

// 07 dekabr 2022 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (652.07 KB)

«Ўзкимёсаноат» АЖнинг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ўзига хос тажрибаларини оммалаштириш ҳамда вазирлик ва идоралар ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйишни таъминлаш мақсадида «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятида вазирлик ва идораларнинг хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари раислари иштирокида «Кимё саноатида хотин-қизларнинг роли» мавзусида семинар ўтказилди.

Сэминар жорий йилнинг 6 декабрь санасида Д.И.Менделеев номидаги РКТУнинг Тошкент шаҳридаги филиалида ўтказилди.

Семинарда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси ўринбосари Раъно Эшовна, қўмита масъул ходимлари, шунингдек, вазирлик ва идораларнинг хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари раислари, «Ўзкимёсаноат» АЖ хотин-қизлари иштирок этди.

Ҳозирда «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоғида 10483 нафар хотин-қиз меҳнат қилмоқда. Уларнинг 287 нафарини раҳбар аёллар ташкил этади. Қувонарлиси, улардан 3689 нафари 30 ёшгача бўлган ёш хотин-қизлардир. «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоғида меҳнат қилаётган 10483 нафар хотин-қизларнинг барчаси тармоқда эркаклар билан тенг равишда жамият манфаатлари учун ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Таъкидлаш жоизки, «Ўзкимёсаноат» АЖ хотин-қизлар бошланғич ташкилоти фаолияти юксак баҳоланиб, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан эътироф этилди. Бу жамиятимизда хотин-қизларга бўлган эътиборнинг самарасидир.