Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

«ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖ ТАРМОҚ КОРХОНАЛАРИДА 2022 ЙИЛ МОЛИЯВИЙ-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ СИФАТЛИ БАЖАРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШГА БАҒИШЛАНГАН ВИДEОКОНФEРEНЦИЯ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

// 22 dekabr 2022 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.14 MB)

Жорий йилнинг 22 декабрь куни «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналари кесимида молиявий-иқтисодий ҳолатларнинг барқарорлигини таъминлаш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда муаммоларнинг ечими бўйича тегишли чораларни қабул қилиш юзасидан видеоконференция йиғилиши бўлиб ўтди.

«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Акобир Тўхтаев томонидан ўтказилган йиғилиш давомида 2022-йилда бизнес режаларида белгиланган молиявий кўрсаткичларга эришиш, халқаро молиявий институтлардан ва маҳаллий тижорат банкларидан жалб қилинган кредит мажбуриятларини сўндириш ва келгусида муддати келадиган давлат ташқи қарзларига белгиланган режа жадвал асосида маблағларни жамғариб бориш, дебитор-кредитор қарздорликларни қисқартириш, давлат буджетига тўловлар интизомини мустаҳкамлаш, ишлаб чиқариш жараёнидаги хомашё ва материаллар истеъмоли учун тўловларни ўз муддатида амалга ошириш ҳамда иш ҳақи тўловларини ўз вақтида тўлаш бўйича «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналари кесимида тизимли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, «Ўзкимёсаноат» АЖ ва тармоқ корхоналари 2021 йил 31 декабрда якунланган молиявий йил консолидациялашган ва алоҳида молиявий ҳисоботларини МҲХСларга мувофиқ халқаро аудит стандартлари асосида халқаро катта тўртликка (big four) кирадиган «KPMG» халқаро аудиторлик ташкилоти томонидан 2021 йил якунлари бўйича аудит жараёнлари якунланди ва аудиторлик хулосалари олинди.

Бугунги кунда «Ўзкимёсаноат» АЖ ва тармоқ корхоналарининг якунланаётган 2022 йил бўйича консолидациялашган ва алоҳида молиявий ҳисоботларни МҲХСларга мувофиқ халқаро аудит стандартлари асосида аудит жараёнлари «KPMG» халқаро аудиторлик ташкилоти билан бирга амалга оширилмоқда.

 

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати