Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

«Ўзкимёимпeкс» МЧЖ ва « Wondernet Express Investment Group » ўртасида ҳамкорлик мeморандуми имзоланди

// 19 iyul 2022 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.11 MB)

Жорий йилнинг 18 июль куни «Ўзкимёимпекс» МЧЖ ҳамда Грузиянинг «Wondernet Express Investment Group» компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур меморандум орқали шериклик муносабатларини ўрнатиш, узоқ муддатли, самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш мақсад қилинган.  Эндиликда «Ўзкимёсаноат» АЖ тизим корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитлар ва кимёвий маҳсулотларни Грузиянинг «Батуми» порти терминали орқали Европа мамлакатлари, Бразилия, Ҳиндистон ва бошқа кўплаб хориж давлатларига экспорт қилиш имконияти янада ортади.

 

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати