Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

«Ўзбекистонда полимер саноатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида форум ташкил этилди

// 08 oktabr 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (35.64 MB)

Жорий йилнинг 7-октабр  куни Тошкент шаҳрида «Ўзкимёсаноат» Акциядорлик жамияти томонидан Россиянинг полимер ва каучук ишлаб чиқарувчи етакчи СИБУР компанияси билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда полимер саноатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида форум ташкил этилди. 

Мазкур форумда 120 та компания вакиллари бўлган 200 дан ортиқ маҳаллий тадбиркорлар иштирок этди. 

Тадбир соҳага оид вазирлик ва идоралар вакиллари, хом ашё ишлаб чиқарувчилар ҳамда уни қайта ишловчилар ўртасида ўзаро мулоқот шаклида ўтказилди. 

Форумда полимерни қайта ишловчилар учун янги инновацион ечимлар таклиф этилди, тармоқ ривожланишини молиявий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, полимерлар истеъмолининг истиқболли сегментлари ва ўсиш драйверлари муҳокама қилинди.

Маълумот ўрнида, полимерлар машинасозлик, тўқимачилик саноатлари, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, автомобиль ва кемасозлик, кундалик ҳаётда (тўқимачилик ва чарм буюмлар, идиш-товоқлар, елим ва лаклар, заргарлик буюмлари)да кенг қўлланилади. 

Форум доирасида ташкил этилган муҳандислик ва йўл инфратузилмаси, қадоқлаш ҳамда қурилиш  тармоқлари бўйича сессиялар ишида Сибур компанияси вакиллари турли тармоқларда полимерларни қўллаш имкониятларига тўхталдилар.  Анжуманда давлат идоралари вакиллари, соҳага оид тадбиркорлик субъектлари, хорижий ҳамкорлар тармоқ истиқболига доир қатор таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.  

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати