Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Ўзбекистон ва Татаристон ишбилармонлари бизнес-форуми ўтказилмоқда

// 18 oktabr 2023 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.17 MB)

“Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан ўтказилаётган бизнес-форумнинг илк кунида Татаристон бош вазири ўринбосари, Саноат ва савдо вазири Олег Коробченко бошчилигидаги делегация  ва россиялик 30 дан ортиқ ишбилармонлар “Чирчиқ” кимё-индустриал технопарки фаолияти, резидентлар учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган  маҳсулотлар билан яқиндан танишишди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси в.б Тимур Мухамеджанов иштирокчиларни икки мамлакат ишбилармонлари учун муҳим тадбир билан табриклади.
Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятов шаҳарнинг иқтисодий ва географик салоҳияти ҳақида тақдимот қилди.

Россиянинг “Химград” АЖ бош директори Айрат Гиззатулин ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш тажбираси ҳақида нутқ сўзлади.

Эслатиб ўтамиз, тадбирлар давом этмоқда. Бугун Ўзбекистон ва Татаристон ишбилармон доиралари учун бизнес-форумнинг расмий қисми бўлиб ўтмоқда. Жараёнларни кузатиб боринг.