Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Ўқувчилар "Навоийазот АЖ" фаолияти билан танишдилар

// 05 mart 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (992.99 KB)

Тошкент шаҳрида жойлашган Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослашган мактабнинг 20 нафар ўқувчилари жамият ўқув маркази ва корхона фаолияти билан танишдилар. 

Ушбу таълим маскани республикадаги 3 та таянч мактабларидан бири бўлиб, ўқув муассасидаги таҳсилни якунлаган ёшлар имтиёзли равишда пойтахтдаги “Янги Ўзбекистон” университетига ўқишга қабул қилинади. 

Корхонадаги экскурсия ўқувчиларни ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан таништириш, соҳада мутахассисларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва замонавий технологиялар орқали кимёвий маҳсулот ҳамда минерал ўғитлар тайёрлаш босқичлари билан таништиришга хизмат қилди. 

Ходимлар билан бўлиб ўтган мулоқот ёшларнинг кимё саноатига бўлган қизиқишини янада оширди.

"Навоийазот" АЖ ахборот хизмати