Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Тармоқ корхоналарида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди

// 16 dekabr 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (16.68 MB)

«Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда тармоқ корхоналарининг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс бўлинмалари раҳбар ва ходимлари иштирокида видеоконференция алоқа шаклида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирга, ходимлар билан ишлаш ҳамда авлат харидларини ташкил этишга масъул бошқармалар ходимлари ҳам жалб этилди.

Давра суҳбатида асосий эътибор жорий йил 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида белгиланган вазифалар ижросига қаратилди.

Таъкидланганидек, бу борада ҳар бир корхонада чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, уларни амалга ошириш юзасидан амалий ҳаракатлар олиб борилган. Тадбир давомида бажарилган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Шунингдек, йил давомида тизим корхоналарида коррупцияга қарши курашиш ҳамда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш йўналишида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот ва тасдиқловчи ҳужжатларни сифатли тайёрлаш, уларни Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг «Э-антиcор.уз» электрон платформасига тўлиқ ва белгиланган муддатларда жойлаштириш масалалари ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

Вазифаларнинг изчил ва самарали ижроси «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда тармоқ корхоналармда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга, шунингдек, соҳадаги фаолият самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимида юқори кўрсаткичларга эришишга хизмат қилиши таъкидланди.