Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖнинг Тармоқ илмий-техник кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
Унда Жамият раҳбарияти, “Максам-Чирчиқ” АЖнинг Ишлаб чиқариш бўйича директори, олий таълим ва илмий-тадқиқот институтларининг вакиллари иштирок этди.
Айни пайтда тармоқ корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, жараёнга энергия тежамкор ва самарадор технологияларни кенг жорий этиш юзасидан амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Шунга кўра, “Максам-Чирчиқ” АЖ томонидан 2025–2027-йилларда “Янги ҳаво ажратувчи қурилмани жорий этиш орқали газ хомашёси тайёрлаш цехини реконструкция ва модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.
“Ўзкимёсаноат” АЖнинг Инновация ва янги технологияларни жорий этиш бўлими томонидан ташкил этилган йиғилишда ушбу лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш мақсадида техник шартлар лойиҳаси муҳокама қилинди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати