Саноатда маҳсулотларнинг маҳаллийлаштирилиши маҳаллий ишлаб чиқаришни кучайтириш орқали мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлайди, иш ўринлари яратилади. Қолаверса, импортга боғлиқлик камаяди, транспорт ва божхона харажатлари пасаяди.
Шу маънода “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ илмий-техник кенгаши ўз фаолияти давомида кимёвий маҳсулотларни маҳаллийлаштириш каби лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Ўзбекистон Республикасида минерал ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича вертикал интеграциялашган кластерни яратиш лойиҳасининг техник -иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун техник шартлари тайёрланди.
Кенгашнинг навбатдаги йиғилишида ушбу лойиҳа кенг муҳокама қилинди.Лойиҳанинг афзаллик жиҳати шундаки, ҳозирги кунда мамлакатимизга импорт қилинаётган бир нечта мураккаб минерал ўғитлар маҳаллийлаштирилади.
Бу эса ўз навбатида ташқи бозордаги ўзгаришлар таъсирини камайтириш ва маҳаллий ресурслардан самарали фойдаланиш имконини беради.
"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати