
Корхонанинг хотин-қизлари иштирокида ўтказилган “Ихтирочи аёл” кўрик-танловининг натижалари эълон қилинди.
Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг якуний хулосасига кўра, 3-ўринни 68-цех мутахассиси Гулбаҳор Рўзиқулова “Саноат корхоналарида хавфли зоналарни масофавий бошқариш ва узоқ ҳудудлардаги обектларни автоном мониторинг қилиш экотизими” мавзусидаги тақдимоти билан эгаллади. 2-ўринга 33-цех лаборанти Мафтуна Ҳайитованинг “Олтингугурт бирикмаларини адсорбсия қилиш учун ишлатилган “ҲТЗ-31” маркали адсорбентдан рух хлорид ва рух сулфат олиш” лойиҳаси муносиб топилди.n 1-ўрин эса 33-цехнинг етакчи муҳандиси Дилафрўз Саматовага насиб этди. Ходимнинг “Ишлатилган НИАП-12-05 катализаторни қайта ишлатиш асосида “Навоиязот” АЖда никел нитрат ва никел сулфат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш” лойиҳаси энг яхши тақдимот сифатида баҳоланди.

Ғолиблар жамият касаба уюшма қўмитаси томонидан тақдирланиб, танловнинг республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритдилар.


