Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ватанни ҳимоя қилиш – фуқаролик бурчимиз”

// 14 yanvar 2021 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (849.6 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан 14 январь – “Ватан ҳимоячилари” куни муносабати билан “Ватанни ҳимоя қилиш – фуқаролик бурчимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Видеоконференц алоқа орқали ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти мутахассислари ва “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхона-ташкилотлар масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбирга таклиф этилган Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти мутахассислари мамлакатимизнинг мудофаа қудрати ва ҳарбий-техник салоҳиятини юксалтириш, давлат хавфсизлиги ва чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш, профессионал миллий армияни шакллантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида маълумот бердилар.

Институт проректори, техника фанлари доктори профессор Б.Н.Рахимов тадбир иштирокчиларини мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлашда ахборот-коммуникацион технологияларининг ўрни ва аҳамияти юқори эканлигини таъкидлаб, соҳада кадрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.

 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати