Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

«Ўзкимёсаноат» АЖда 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида 12,2 трлн сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилди

// 17 iyul 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.8 MB)

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти тизимида ишлаб чиқариш кўрсаткичлари барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолди. Ҳисобот даврида тармоқ корхоналари томонидан 12,2 трлн сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, белгиланган режа 110,2 фоизга бажарилди.

Мамлакат қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар билан барқарор таъминлаш мақсадида жами физик ҳолда 1 580,5 минг тонна минерал ўғит ишлаб чиқарилди. Шундан 1 200,3 минг тонна азотли, 202,8 минг тонна фосфорли ва 177,4 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.

Шунингдек, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бир қатор саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ошди. Хусусан, автомобиль шиналари ишлаб чиқариш 134 минг донага кўпайди. Конвейер лентаси ишлаб чиқариш ҳажми 5,6 минг погон метрга, суперфосфат 74,1 минг тоннага, аммоний сульфати 16,9 минг тоннага, натрий цианиди 5,3 минг тоннага, калсинацияланган сода 4,9 минг тоннага, метанол 4,6 минг тоннага, паст зичликдаги аммоний нитрати (НАНП) 2,8 минг тоннага ҳамда поливинилхлорид (ПВХ) 1,3 минг тоннага ошди.

Эришилган натижалар кимё саноатида ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш, маҳсулотлар турини кенгайтириш ва ички бозор талабини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг амалий самараси ҳисобланади.