
2025-йилда “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан инсон ресурсларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
- Йил давомида кимё саноати тизимида жами 6427 нафар ишчи-ходимлар малакаси оширилди.
- Шундан 3294 нафари республика ўқув марказларида, 3133 нафари эса корхоналар ҳузуридаги ўқув марказларида таълим олди.
- Малака оширганлар орасида 1277 нафарини ёшлар (20%) ва 1461нафарини (22,7%) аёллар ташкил қилади.
- Шунингдек, 708 нафар ходим маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасаларида тайёрланди.
- Ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун 6 млрд сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.
- Тизимга раҳбар кадрлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг 2025/2026-ўқув йили магистратурасига тармоқдан 6 нафар мутахассис қабул қилинди.