Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Сарҳисоб: «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналарида ўтган 2024 йилда маҳаллийлаштириш дастури доирасида 30 та лойиҳа амалга оширилди

// 07 yanvar 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (746.2 KB)

Бугун, иқтисодиётнинг ўсиши билан кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш даражаси ҳам мутаносиб равишда ўсиб бормоқда. Бу маҳаллий саноатни янада ривожлантириш, ишлаб чиқаришда қўшимча қиймат занжирини яратиш, ички тармоқ ва тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турларини кўпайтириш мақсадида кимё саноатининг салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган чоралар билан ҳам изоҳланади.

Қолаверса, маҳаллийлаштириш дастурининг самарали ижросига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. «Ўзкимёсаноат» АЖ тзимидаги корхоналарда 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида маҳаллийлаштириш дастурига асосан 30 та лойиҳа амалга оширилди. Лойиҳалар доирасида режада 3,12 трлн сўмлик маҳсулот тайёрлаш кўзланган бўлса, амалда 3,86 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бу билан режа 123,6 фоизга бажарилди.

Корхоналар томонидан натрий цианид, поливинилхлорид (ПВХ), натрий гидроксид, «А» маркали метанол, тиомочевина, сульфат кислотаси, полиакриламид, кальций нитрат, олтингугурт-магний микроэлементли карбамид, зичлиги паст аммоний нитрат эритмаси, модификацияланган ғовакли селитра, аммоний карбонат тузи, ванадийли катализатор, карбоксиметилцеллюлоза (КМС), «А» маркали калсинацияланган сода, техник формалин, КФК-85, натрий хлорат каби муҳим бўлган хом-ашё ва тайёр маҳсулотлар тайёрланди.

Бундан ташқари аммиакли селитрани гигроскопиклигини камайтириш учун Антиёпишқоқ (NovoFlow 3047)нинг ўрнини босувчи янги турдаги ««Anti-Stick» Антиёпишқоқ, Гидроксипропилметилцеллюлоза (HMPC), пахта целлюлозаси, юқори босимли ламинат, тиббий симуляторлар, аммоний хлорид, калий сульфати каби маҳсулотлар ички ва ташқи бозорларга етказиб берилди.

Албатта, 2025 йилга мўлжалланган режалар ҳам улкан. Жорий йилда тармоқ корхоналари ҳамда кимё-индустриал технопарк ҳудудларида инвестиция лойиҳалари доирасида жами 170 млрд сўм ёки 13,1 млн долларга тенг 7 турдаги янги лойиҳаларни ишга тушириш кўзда тутилган. Бунда ўрта ҳароратли катализатор, коагулянт, каталитик тизимларни ишлаб чиқариш, кўпикли полипропилендан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, поликарбоксилат, бир марталик тиббий кийим, ЭВА билан модификация қилинган полиэтилен плёнка, маиший ва автомобиль кимёвий моддаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Шу билан бирга айни пайтда маҳаллий корхоналар билан саноат кооперация алоқаларини кенгайтириш бўйича ҳам бир қатор импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни маҳаллийлаштириш бўйича ташкиллий ишлар бошланган.

Жумладан, компенсатор,  барботёр, шнек вали, мембраналар тўплами, гидротциклон насадкаси каби маҳсулотларни маҳаллий корхоналар билан саноат кооперация алоқаларини ўрнатиш ва кенгайтириш кўзда тутилган.

"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати