Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Сарҳисоб: Экологик барқарорликни таъминлаш бўйича тизимли ишлар

// 18 fevral 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (3.81 MB)

“Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарида 2025-йил давомида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Йил давомида умумий қиймати 35,7 млрд сўмлик 91 та экологик чора-тадбир бажарилди. 

Ушбу ишлар доирасида корхоналарда чанг-газ тозалаш ускуналари таъмирланди ва уларнинг самарадорлиги оширилди, экологик меъёр ва талабларга қатъий риоя этилиши таъминланди.

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида қуйидаги муҳим экологик кўрсаткичларга эришилди:

  • 17,8 минг тонна атмосферага ташланма қисқартирилди (шундан 2,1 минг тоннаси токсик ташламалар);
  • 224,8 минг куб метр оқова сув ташланишининг олди олинди;
  • 441,2 минг куб метр артезиан суви иқтисод қилинди;
  • 201,7 тонна чиқинди ҳосил бўлиши олди олинди;
  • 32,6 минг тонна чиқинди утилизация қилинди.

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида тармоқ корхоналари ҳудудлари ва атрофида жами 643 минг туп мевали ва манзарали дарахтлар, бута кўчатлари ҳамда қаламчалар экилди.

Мазкур натижалар кимё саноати корхоналарида экологик масъулиятни ошириш, ишлаб чиқариш жараёнларини “яшил” тамойиллар асосида модернизация қилиш ҳамда барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида изчил ишлар олиб борилаётганини кўрсатади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ келгусида ҳам экологик хавфсизликни таъминлаш, чиқиндиларни қисқартириш ва ресурслардан самарали фойдаланишга қаратилган лойиҳаларни изчил давом эттиради.