
2025-йилда кимё саноати корхоналари томонидан 660 млн АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилинди. Ўсиш суръати 126 ,2 фоизга етди.
Шунингдек, инвестиция дастури доирасида жами 650,3 млн АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.
Ҳисобот йилида умумий қиймати 524,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 18 та инвестиция қувватлари ишга туширилди. Натижада 2,6 трлн сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 874 нафар янги иш ўринлари яратилди.