Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Россия Федерацияси Президенти Администрациясининг делегацияси Д.И.Менделеев номидаги РКТУ Тошкент шаҳридаги филиалига ташриф буюрди

// 29 yanvar 2021 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (275.47 KB)

Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети федерал давлат бюджет олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалига Россия Федерацияси Президенти администрациясининг делегацияси расмий ташрифи бўлиб ўтди.

Халқаро даражадаги ташриф давомида “Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқарув раиси, Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети федерал давлат бюджет олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали ижрочи директори Ж.Мирзамахмудов Россия Федерацияси Президентининг Хорижий давлатлар билан минтақавий ва маданий алоқалар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари А.Рыбаков ва Хорижий давлатлар билан минтақавий ва маданий алоқалар департаменти бошлиғи бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 25 та хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари фаолият юритаётган бўлса, шундан 12 таси Россия Федерациясининг ОТМ ҳисобланади.

Меҳмонлар филиални ташкил этиш, унинг моддий-техник базаси ва ўқув жараёнини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ташкилий ишлар, жумладан, бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, зарур мебель, замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари, кутубхона фонди, компьютер ва бошқа ўқув жиҳозлари билан таъминланаётганлиги таништирилди.

Шунингдек, жорий йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистон-Россия етакчи олий таълим муассасалари ректорларнинг минтақалараро онлайн конференциясини ўтказиш, “Иккинчи Ўзбекистон-Россия таълим форуми”га тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этиш масалалари бўйича ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати