Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Москвада Д.И.Менделеев номидаги РКТУ Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

// 29 oktabr 2020 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (99.93 KB)

Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тушин мажмуасида ректор А.Г.Мажуга бошчилигида ушбу олий таълим муассасаси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.

Россия томони Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамиятига Д.И.Менделеев номидаги РКТУ Тошкент шаҳридаги филиалига кириш имтихонлари юқори савияда ташкил этилганлиги учун миннатдорлик билдирди. COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалиши туфайли, ноқулай шароитларга қарамай, талабалар 2020-2021 ўқув йилига қабул қилинди, шунингдек сиртқи бўлим тайёрлов курсларини ташкил этиш режалаштирилди.

Учрашув давомида янги ўқув йилида таълим жараёнини ташкил этиш, хусусан, пандемия шароитида биринчи семестрда масофавий таълимни ташкил этиш, бошқа Олий ўқув юртларидан (хорижий ва республика) талабаларни РКТУ филиалига ўтказиш, сиртқи бўлимнинг иккинчи курс талабаларини муайян таълим йўналишлари бўйича кундузги бўлимга ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, жорий йилда қабул комиссиясини ташкил этишда олинган тажрибани ҳисобга олган ҳолда, жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб 2021-2022 ўқув йили учун қабул комиссиясининг ташкилий ишларини бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинди, кейинги 2021-2022 ўқув йили учун ҳар бир таълим йўналиши бўйича квота белгиланди. Умумий қабул квотаси-200 ўрин, шунингдек сиртқи бўлим тайёрлов курсларини ташкил этиш кўзда тутилди.

Учрашув давомида филиалнинг янги штат жадвалини тасдиқлаш ва молиявий-хўжалик фаолиятини олиб бориш, иккинчи курс талабаларини РКТУ бош муассасасидан Тошкент шаҳридаги филиалига ўтказиш ва филиал биринчи курс талабалари билан таълим олиш учун шартномалар тузиш масалалари муҳокама қилинди.

Филиал  фаолиятини самарали ташкил этиш бйича мухокама қилинган барча масалалар юзасидан келишувга эришилди.

Учрашувдан сўнг РКТУ ректори билан бирга Россия кимё-технология университети қошидаги Менделеев муҳандислик марказига ташриф буюришди. Ушбу муҳандислик маркази Россия Федерацияси ҳукумати кўмагида, Россия Молия вазирлиги ва Россия Саноат вазирлиги "Саноатни ривожлантириш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш" давлат дастури доирасида ташкил этилган. Ўзбекистонда бундай марказнинг аналогини очиш бўйича келишувга эришилди.

"Ўзкимёсаноат" АЖ матбуот-хизмати