Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Бугундан Д.И.Менделеев номидаги РКТУ филиали талабалари онлайн масофавий таълимни бошладилар

// 07 sentabr 2020 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (134.95 KB)

Бугун 7-сентабрь куни Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университети ректори А.Г.Мажуга, Тошкент шаҳридаги филиалнинг Ижрочи директори Ж.Т.Мирзамаҳмудов, Филиал директори С.Н.Филатова, университет ва филиал ходимлари ҳамда Тошкент шаҳридаги филиалнинг 2-курс талабалари иштирокида видеоконференцалоқа ўтказилди.

Университет раҳбарияти 2020-2021 ўқув йилининг бошланиши муносабати билан талабаларга табрик йўллади, уларга муваффақият ва янги ютуқлар тилади. Видеоконференцалоқада пандемия муносабати билан онлайн шаклда ташкил этилаётган таълим жараёни юзасидан барча маълумотлар тақдим этилди ва талабаларнинг саволларига жавоб берилди.

Жорий йилнинг 7 сентябридан Филиалнинг 158 нафар иккинчи курс талабалари учун онлайн масофавий таълим жараёни бошланди. Маърузалар ва семинарлар ҳар куни РКТУ профессор-ўқитувчилари томонидан ўқув дастурига мувофиқ ўтказилади.

Васийлик Кенгашининг қарорига мувофиқ, 2020-2021 ўқув йили учун Филиалда бакалавриат таълим дастури бўйича ўқиш квотаси қуйидаги таълим йўналишлари бўйича 200 киши миқдорида белгиланган:

  1. Кимё технологияси;
  2. Техносфер хавфсизлик;
  3. Материалшунослик ва метериаллар технологияси;
  4. Материалларни бадиий қайта ишлаш технологияси.

Ушбу таълим йўналишлари “Ўзкимесаноат” акциядорлик жамияти ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқ корхоналарининг кимё-технологик йўналишдаги кадрларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган. Магистратура таълим дастури бўйича ўқишни 2021-2022 ўқув йилидан бошлашга қарор қилинди.

 

 

Ўзкимёсаноат АЖ Матбуот хизмати