Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Россиянинг етакчи кимё компанияларидан бири саналган “Шeкиноазот” АЖ “Фарғонаазот” АЖни хусусийлаштириш жараёнларига қизиқиш билдирмоқда

// 23 iyul 2022 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (2.47 MB)

21-22- июль кунлари Россиянинг етакчи кимё компанияларидан бири саналган “Шекиноазот” АЖ раҳбарияти “Ўзкимёсаноат” ва “Фарғонаазот” акциядорлик жамиятларига ташриф буюришди.

Дастлаб директорлар кенгаши раиси Сокол Борис Александрович бошчилигидаги “Шекиноазот” АЖ делегацияси “Ўзкимёсаноат” АЖда бўлишди. Учрашувда “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан юртимизнинг йирик кимё корхонларини трансформация қилиш жараёнлари бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда амалга оширилаётган янги лойиҳалар юзасидан тақдимот ўтказилди. Шу билан бирга, “Шекиноазот” АЖ ҳам компания томонидан сўнгги йилларда амалга оширилган йирик инвестиция лойиҳалари, ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий маҳсулотлар, қолаверса, метанол ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлаш бўйича жорий қилинган замонавий технологиялар бўйича ўз тажрибасини тақдимот қилди. 

Шунингдек, мамлакатимизнинг йирик кимё корхоналаридан бири саналган “Фарғонаазот” АЖнинг хусусийлаштириш жараёнларига қизиқиш билдирган “Шекиноазот” АЖ делегацияси 22 июль куни корхона фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида “Фарғонаазот” АЖга ҳам ташриф буюришди. Ташфир давомида делегация аъзолари корхона ҳудуди, ишлаб чиқариш жараёнлари ва технологиялари ҳамда амалга оширилган янги лойиҳалар билан танишишди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, “Шекиноазот” АЖ Россия кимё корхоналари орасида этакчи ўринлардан бирини эгаллайди ва 65 йилдан ортиқ вақт давомида Россия ва жаҳон кимёвий хом ашё ва маҳсулотлар бозорларида муваффақиятли фаолият юритиб келади.

 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати