Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ўзкимёсаноат” АЖ саноат корхоналарининг жорий йил 11 ойлик фаолияти якунлари сарҳисоб қилинди

// 13 dekabr 2019 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (138.16 KB)

“Ўзкимёсаноат” АЖ саноат корхоналари томонидан 2019 йил январь-ноябрь ойларида қиймати 5,8 триллион сўмдан зиёд бўлган товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, 2018 йилнинг шу даврига нисбатан ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати 105,9%ни ташкил этди.

Жами минерал ўғитлар 1 149,97 минг тонна (100% соф ҳолда) ишлаб чиқарилиб, шу жумладан азотли ўғитлар – 857,78 минг тонна (ўсиш суръати 111,5%), фосфорли ўғитлар – 111,69 минг тонна (87,3%) ва калийли ўғитлар -180,5 минг тонна (110,3%) ни ташкил этди.

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури доирасида 598,6 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди (режага 102,4%).

Инвестиция дастури доирасида инвестицияларни ўзлаштириш прогнози 119,3 фоизга бажарилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати