Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Раҳбар ва ёшлар учрашуви ташкил этилди

// 07 may 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (716.01 KB)

“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Тимур Мухамеджанов Паркент тумани маҳаллаларида истиқомат қилувчи, алоҳида эътиборга муҳтож “оғир” тоифадаги ёшлар билан учрашди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги 37-сонли Фармонида келтирилган кўплаб вазифалар юзасидан  бугунги кунда “оғир” тоифадаги ёшларнинг муаммоларини ҳал қилиш, салоҳиятини юзага чиқариш, уларни талаб юқори бўлган касб—ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш, ҳуқуқий онгини юксалтириш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. 

Маълумот учун, “Ўзкимёсаноат”АЖга Тошкент вилояти Паркент туманининг “Кунгай”, “Нуробод”, “Ўчоқ”, “Сой” ва “Теман” маҳаллаларидан жами 26 нафар “оғир” тоифадаги ёшлар бириктирилган. 

Тимур Мухамеджанов ҳар бир ёш билан шахсан суҳбатлашиб, уларни қийнаётган муаммолар ва илтимосларини тинглади. Муаммоларини ижобий ҳал қилиш мақсадида масъулларга бир қанча топшириқлар берилди. 

Ёшларнинг оила, меҳнат жамоаси, таълим муассасаларидаги муҳитини ўрганиш, психологик, моддий ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати