Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

"Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди

// 14 fevral 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (485.19 KB)

Бугун “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚКда  корхона ёшларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ва ташаббусларини рўёбга чиқариш, муаммоларига ечим топиш ҳамда ёшларнинг таклиф ва лойиҳаларини ишлаб чиқаришга татбиқ этишни тизимли йўлга қўйиш мақсадида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди.  

Учрашувда ёшлар учун чет тилларини ўрганиш бўйича қўшимча ўқув курсларни жорий қилиш, мустақил илмий тадқиқот ишлари учун кенг имкониятлар яратиш, ёшларни спортга бўлган қизиқишларини янада рағбатлантириш, “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказиладиган танлов ва мусобақаларга фаол қатнашиш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш  каби бир қатор масалалар илгари сурилди.


 Учрашув давомида ёш ходимларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

"Қўнғирот сода заводи" МЧЖ ҚК матбуот хизмати