Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Д.И.Менделеев номидаги РКТУ Тошкент шаҳридаги филиали Ўзбекистонда биринчилардан Қуёш электр станцияси ёрдамида ишлаб чиқилган электр энергиясини юридик шахс томонидан сотиш бўйича шартномани имзолади

// 22 dekabr 2021 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (325.28 KB)

Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига ўрнатилган 100 кВт қувватдаги тармоқ Қуёш электр станцияси ёрдамида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг эҳтиёждан ортиқча қисмини сотиб олиш учун Тошкент шаҳар Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан шартнома имзоланди.

“SUN-HIGHTECH” корхонаси томонидан ўрнатилган 100 кВт қувватдаги тармоқ Қуёш электр станцияси Филиалнинг том қисмида бўш турган 1200 м2 майдонга ўрнатилди. Ушбу тармоқ Қуёш электр станцияси ҳозирча Республикамизда бинонинг том қисмига ўрнатилган энг катта қувватдаги Қуёш электр станцияси ҳисобланади.

Қуёш станциясида энг замонавий электр қурилмалардан фойдаланилган бўлиб, ишлаб чиқарувчилар ушбу қурилмаларга етти йил кафолат берган. Қурилмаларнинг ишлаш муддати эса 25 йилдан ортиқ вақтни ташкил қилади. Бу эса ушбу турдаги Қуёш станциялари ишга туширилгандан сўнг узоқ йиллар давомида таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш учун катта миқдордаги маблағ талаб қилмайди.

Электр энергиясининг нархи билан солиштирганда ушбу Қуёш станцияси 6-7 йилда ўзига сарфланган маблағни тўлиқ қайтаради. Йигирма беш йилдан ортиқ ишлаш давомида ушбу Қуёш электр станцияси беш миллион кВт соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқаради.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати