Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖда “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

// 25 iyun 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (530.14 KB)

“Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖда ёшлар муаммоларини ўрганиш, ёш мутахассислар таклифларини қўллаб-қувватлаш, улар билан очиқ мулоқот қилиш мақсадида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. 

Унда “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ директори Рустам Салиев ҳамда директорининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари, бош муҳандис Обиджон Амиркулов бўлим ва цехлардаги ташаббускор, фаол ва иқтидорли ёшлар билан суҳбатлашди. Учрашув савол-жавоб шаклида ва таклифларга бой бўлди. Таклифларда корхона иқтисодий аҳволини яхшилаш, ёшларни маънавий-маърифий, спорт тадбирлари, инновацион ғоялари ва рационализаторлик таклифлар йўналишларида фаоллиги ошириш, рағбатлантириш масалалари кўтарилди. 

Шунингдек, ёш кадрларни ўқитиш, корхонада зарур мутахассисларни ички имкониятдан келиб чиқиб тайёрлаш бўйича ҳам саволлар ўртага ташланди. 

“Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ Матбуот хизмати