Куни-кеча "Кимёгарлар" маданият саройида жамият ишчи-ходимларининг ижодий истеъдодларини ошириш ҳамда юзага чиқариш мақсадида "Қалбга яқин сатрлар" номли қўшиқчилик кўрик-танлови ташкил этилди.
Тадбирда корхонанинг 9 нафар ходимлари ва ёшлари иштирок этишди ва якунда:
1-ўринни Марказлаштирилган электр ускуналарини таъмирлаш цехи ходимлари - Д.Матчанов ҳамда Г.Шерматова;
2-ўринни Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлими ходими - Ж.Жумабаев;
3-ўринни 1-Тозалаш цехи ходимлари - Д.Бахтиярова ва Ш.Юлдашева дуети эгаллади.
Тадбир сўнггида ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
“Максам-Чирчиқ” Матбуот хизмати