“Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш, бошқариш ҳамда замонавий таълим методлари ва методологияси” мавзусида 3 кунлик ўқув семинари якунланди.
Семинарнинг 3-кунида “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ Кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўлими бошлиғи ва “Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ишлаб чиқариш ва таълим муассасаси ўртасида дуал таълим асосида олиб борилаётган 2 йиллик ҳамкорлик тажрибалари ҳақида ўртоқлашди.
Комбинатнинг ўрта бўғин кадрларини тайёрлашга масъул ходими Улуғбек Игамбердиев касбий таълим муассасалари билан кадрлар тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишлар бўйича тажрибаларини бўлишди.
Тадбирда РКТУнинг Тошкент шаҳридаги филиали, “Олмалиқ КМК” АЖ, “Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали ҳамда Ангрен технология техникуми масъуллари томонидан дуал таълим йўналишида ҳамкорлик қилиш масалаларида алоҳида музокаралар олиб боришга келишилди.
Иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан сертификатлар топширилди