Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди

// 17 yanvar 2020 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (316.89 KB)

Бугун, 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги “Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-4265-сонли Қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги “Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-4265-сонли Қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Шунингдек, Қарор билан тасдиқланган Кимё саноатини ривожлантиришнинг 2019-2030 йилларга мўлжалланган Дастури ва ушбу Дастур доирасида қиймати 12,1 млрд долларга тенг, шу жумладан 1,7 млрд доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган 31 та инвестиция лойиҳаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Демак, кимё соҳасини ривожлантириш ва ислоҳ қилиш борасида охирги уч йилда кимё соҳасида ўзлаштирилган инвестициялар миқдори 1 миллиард 373 миллион доллари миқдорида бўлиб, бундай инвестиция миқдори аввалги ўн йилларда ҳам киритилмаганлиги алоҳида таъкидлаш лозим.

Декабрь ойининг сўнгги кунлари “Навоийазот” акциядорлик жамиятида муҳтарам Президентимиз бошчилигида Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилди. Янги корхонада йилига 100 минг тонна поливинилхлорид, 75 минг тонна каустик сода, 300 минг тонна метанол ишлаб чиқарилади. Бу маҳсулотларга автомобилсозлик, тўқимачилик, металлургия, кимё, нефть-газ тармоқлари, электр техникаси ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда талаб юқори. Улар шу пайтгача катта валюта эвазига импорт қилинарди. Айниқса, кичик бизнес субъектлари бу масалада жуда қийналарди.

Бу янги мажмуа юртимиз корхоналарини зарур хом-ашё билан таъминлайди. Шунингдек, ҳар йили 40 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган. Янги мажмуада 900 дан зиёд иш ўрни яратилди.

Аввал “Ўзкимёсаноат” фақат минерал ўғит ишлаб чиқариш билан шуғулланар эди, ҳозирги кунда ишлаб чиқарилаётган бошқа турдаги (органик, ноорганик, кимё реагентлари ва бошқа) кимё маҳсулотларининг тури 108 тага етди ҳамда умумий ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг   23 фоизини ташкил қилмоқда. Кимё саноатини ривожлантириш бўйича қабул қилинган Стратегияни амалга оширилиши натижасида, 2020 йилда бошқа турдаги кимё маҳсулотларининг улуши 35 фоизни ташкил қилиши ва 2030 йилда эса  55 фоизга етади.

2019 йил якуни билан 6,3 трилион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши таъминланди. Бу ўтган йилга нисбатан 1,5 баробар ортиқлигини кўрсатади.

Ўтган йилда соф ҳолда жами 1 миллион 220 минг тонна, жумладан, 900 минг тонна - азотли, 120 минг тонна - фосфорли, 200 минг тонна - калийли минерал ўғитлар ишлаб чиқарилди.

28 турдаги маҳсулот турларини маҳаллийлаштириш ҳисобига 806 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Шунингдек, тармоқлараро кооперация ва маҳсулотларни маҳаллийлаштириш ҳисобига импорт ҳажми 29 миллион долларга қисқартирилди.

Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари (таннархи) жами 702 миллиард сўмга кискартирилди.

30 турдаги кимёвий маҳсулотларни 25 дан зиёд мамлакатларга карийиб 190 миллион долларлик экспорт тушуми таъминланди.

“Навоийазот”да қурилаётган яна бир йирик лойиҳа – Азот кислотаси ишлаб чиқариш мажмуасидир. Умумий қиймати 217 миллион долларга тенг ушбу объект Швейцариянинг “CASALE SA” компанияси билан ҳамкорликда бунёд этилмоқда.  

Бу корхона йилига 500 минг тонна маҳсулот тайёрлаш қувватига эга бўлади. Ҳозирги кунда қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, 2020 йил февраль ойида ишга тушириш режалаштирилган. 

Шу тариқа 55 йил олдин қурилган, ҳар томонлама эскирган азот кислотаси цехлари фойдаланишдан чиқарилади. Энг муҳими, 1 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш учун электр энергияси сарфи 18 баробар камаяди, ҳавони ифлослантирадиган 150 минг тонна миқдоридаги нитроз газлари тутиб қолинади.

Умуман олганда, ҳозирги кунда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг асосий мақсади, замонавий ишлаб чиқариш технологияларини қўллаш орқали, энергия ресурсларини тежаш ва атроф муҳитни ифлослантирилишини олдини олишдан иборатдир.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати