Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖ ходимлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан “Менинг Конституциям ва давлат тилим” мавзусида онлайн ва оффлайн форматда оммавий диктант бўлиб ўтди.
Унда Жамиятнинг барча бўлимлари ходимлари фаол иштирок этишди ва давлат тилида саводхонлик даражаларини намойиш этишди.