Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Олимлар пластик чиқиндиларини сирка кислотасига айлантириш усулини таклиф қилишди

// 24 mart 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (43.52 KB)

Халқаро олимлар гуруҳи пластмасса чиқиндиларини қуёш нури ёрдамида сирка кислотасига айлантириш усулини ишлаб чиқди. Тадқиқот натижалари Advanced Energy Materials журналида эълон қилинган.

Улар темирнинг якка атомли катализаторларидан фойдаланган ҳолда углерод нитриди асосида фотокатализатор яратишди. У кўринадиган нурни ютиб, пластик полимер занжирларини парчаловчи қатор кимёвий реакцияларни бошлайди.

Ишлаб чиқувчиларнинг маълумотига кўра, ушбу технология сув муҳитида пластикнинг асосий турларини — полиэтилентерефталат, полиэтилен, полипропилен ва поливинилхлорид (ПВХ)ни қайта ишлаш имконини бериши мумкин.Шу билан бирга, ҳозирча бу усул лаборатория босқичида экани таъкидланмоқда. Мутахассислар фикрича, келажакда у пластикни қайта ишлаш учун қуёшга асосланган қурилмалар яратишга замин бўлиши мумкин.