Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Оила - Ватан таянчи

// 16 may 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (657.76 KB)

Оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини тарғиб қилиш бўйича “Халқаро оила куни” мамлакатимиз бўйлаб  кенг нишонланмоқда. 

Байрам муносабати билан “Аммофос-Махам” корхонасида ҳам фарзандларга яхши фазилатлари билан намуна бўлиб келаётган ибратли оилалар билан давра суҳбати ўтказилди. Маълумот учун Маматовлар оиласи 36 йил, Раҳмоновлар оиласи 34 йил, Бондаренко оиласи эса 15 йилдан бери ҳамжиҳат бўлиб умргузаронлик қилишмоқда.

Тадбирда “Аммофос-Максам” АЖ бошқарув раиси Искандар Умаров ушбу қутлуғ сана билан барчани табриклаб, самимий тилакларини билдириб ўтди. Шунингдек, бошқарув раиси ўринбосарлари, корхона ходимлари, вилоят ва шаҳардан маъсуллар иштирок этишди.

“Аммофос-Максам” АЖ Ахборот хизмати