Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Оғир тоифага киритилган маҳаллаларда ўрганиш ишлари давом этмоқда

// 24 iyun 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.93 MB)

“Камбағалликдан фаровонлик сари” давлат дастурини амалга ошириш доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖга бириктирилган ҳудудларда тизимли ва мақсадли ишлар мунтазам назорат қилинмоқда.

Жамият ишчи гуруҳи “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисига бириктирилган Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги оғир тоифадаги “Обод”, “Бозортепа”, “Айридевол” ва “Чашмаимирон” маҳаллаларида навбатдаги ўрганиш ишларини олиб борди.

Маҳаллаларда аҳоли бандлигини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, инфратузилмани яхшилаш (ариқларни бетонлаштириш, электр тармоқларини янгилаш каби) йўналишларида амалга оширилган ишлар ўрганилди.

Ушбу ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилашга қаратилган ишлар доимий назоратда.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати