Бугун «Деҳқонобод калий заводи» АЖда «9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни» муносабати билан ўтказилаётган «Аксилкоррупция ойлиги» доирасида «Очиқ эшиклар куни» бўлиб ўтди.
Унда кенг жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар ҳамда корхона раҳбарияти иштирок этишди.
Тадбирда “«Деҳқонобод калий заводи» АЖнинг коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими, кейинги йилларда бу соҳада амалга оширилган ишлар” ҳамда «Жамиятнинг очиқлиги ва ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларнинг матбуотда эълон қилиниши» каби мавзуларда тақдимот ўтказилди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад жамиятнинг очиқлигини ва жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини таъминлаш, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишдан иборат.
Тадбир якунида ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
«Деҳқонобод калий заводи» АЖ Матбуот хизмати